
Геологлар халқаро гуруҳи сайёрамизнинг ер ости океанида мавжуд бўлган сув захираси миқдорини аниқлади. Мутахассисларнинг фикрича, ер остида Дунё океанида қанча сув бўлса, шунча миқдорда сув бор. Бу ҳақда New Scientist нашрига таяниб Кун.уз маълум қилди.
Нашрнинг таъкидлашича, ер сиртидан 410 км дан 660 км гача чуқурликда, қуйи ва юқори мантияларни ажратиб турувчи қатламда барча океанларда мавжуд сувга тенг миқдорда сув бор.
Олимлар ўз тасдиқларида минераллар, жумладан, рингвудит минерали сайёрамиз мантиясида сақланадиган шароитларни имитация қилишга асосланган ҳисоб-китобларга таянишмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар