Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги вилоят ҳокими олиб борган дала шийпонидаги кўргазмали семинарда 2018 йил учун уруғлик пахта етиштираётган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутасадди идораларнинг масъул раҳбарлари иштирок этди. Бу ҳақда Qalampir.uz маълум қилди.
“Эътиборсизлик, ўзибўларчилик натижасида ер тайёрлаш ва экиш жараёнларида 36 та фермер хўжалигининг 1555 гектар майдонига фосфорли ўғитлар берилмади. Асосий агротехник тадбирлардан бўлган ғўза яганаси ҳам кечиктириляпти. Айни пайтда 167 нафар фермер 4443 гектар ердаги ғўзани яганадан чиқармаган. Бу уруғлик пахта етиштирилаётган майдонларнинг 59 фоизини ташкил этади. Энг аянчлиси, вилоятдаги 73 та фермер хўжалигида ғўзани азотли ўғитлар билан озиқлантириш пайсалга солинмоқда. 82 гектар майдон ҳамон бегона ўтдан тозаланмаган”, деди вилоят ҳокими Улуғбек Узаков семинарда
Семинарда шира, трипсга қарши суспензия сепиш ишлари ҳам кечиктирилаётгани таъкидланган. Шароф Рашидов туманида 89 гектар, Дўстлик туманида 68 гектар, Пахтакор туманида 61 гектар майдонда агротехник тадбир ўтказилмагани қайд этилган. Уруғлик пахта етиштирувчи 110 та фермер хўжаликларининг “Дала паспорти” ҳанузгача ўрнатилмаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди