10:08 / 10.06.2017
8 995

Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси янги бинода иш бошлади

Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси янги бинода иш бошлади
Навоий вилояти давлат солиқ бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида мамлакатимиз иқтисодиёти тобора юксалиб, халқимиз фаровонлиги ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Солиқ тизими ходимлари нафақат давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, балки аҳоли, айниқса, тадбиркорларга кенг имконият ва қулайликлар яратишга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Айни пайтда солиқ тўловчилар учун яратилаётган қулайликлар, жумладан, интерактив ва электрон ахборот хизматлари кўрсатиш кўлами кенгаяётгани тадбиркорларнинг вақти ва маблағини тежаб, оворагарчиликларнинг олдини олмоқда.

– "Оқ олтин XXI” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 3 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига миллий ва замонавий архитектура уйғунлигида барпо этилган янги бинода барча шароит яратилган, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати раҳбари А.Норбоев. – Катта ва кичик мажлислар зали, анжуманлар хонаси, 105 ўринли ошхона ходимлар хизматида. Хизмат хоналари замонавий ахборот-коммуникация воситалари, зарур анжомлар билан жиҳозланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси янги бинода иш бошлади