date
views 5 556

Мьянмада ҳалокатга учраган самолётнинг яна 26 йўловчиси жасади топилди

Мьянмада ҳалокатга учраган самолётнинг яна 26 йўловчиси жасади топилди
Андаман денгизда Мьянма ҚКнинг ҳалокатга учраган ҳарбий самолётида бўлган яна 26 инсоннинг жасади топилди. Шу тариқа, авиаҳалокат қурбонлари сони 59 нафарга етди. Бу ҳақда Синьхуа агентлигига таяниб Кун.уз хабар берди.

Қутқарувчилар шу пайтга қадар 26 эркак, 23 аёл ва тўққиз нафар боланинг жасадини сувдан чиқариб олишган, яна бир жасад қолдиқлари кимга тегишли экани аниқлангани йўқ.

Мьянманинг жанубий қирғоқлари яқинида қидирув амалиёти давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 июнь куни Мьянма қирғоқларида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Унинг бортида 122 киши, жумладан, 15 нафар бола бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мьянмада ҳалокатга учраган самолётнинг яна 26 йўловчиси жасади топилди