13:02 / 13.06.2017
7 175

Бектемир туманида 75.000 сўмлик телефон ўғирлаган шахс қўлга олинди ва ...

Бектемир туманида 75.000 сўмлик телефон ўғирлаган шахс қўлга олинди ва ...
2017 йилнинг 11 июнь куни тахминан соат 02:30 ларда муқаддам судланган Донияр Шухриддинович Хаитбаев ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Бектемир тумани ҳудудида фуқаро Ботир Тўраевнинг «ЗИЛ-131» русумли автоулови салонидан баҳоси 75.000 сўмлик «Nokia-1280» русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтда, ушбу ҳудудда тунги хизматни олиб бораётган Бектемир тумани ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган, деб хабар берди Пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хаитбаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исми хар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бектемир туманида 75.000 сўмлик телефон ўғирлаган шахс қўлга олинди ва ...