17:01 / 14.06.2017
7 488

Яшнобод туманида бир аёлнинг «IPhone-6» телефонини ўғирлаган ўғри қўлга олинди

Яшнобод туманида бир аёлнинг «IPhone-6» телефонини ўғирлаган ўғри қўлга олинди
2017 йилнинг 12 июнь куни тахминан соат 08:30 ларда муқаддам судланган Маъмур Мухамедалиевич Юлдашев ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Яшнобод тумани ҳудудида фуқаро Дилфуза Тўраеванинг куйлаги чўнтагидан баҳоси 4.500.000 сўмлик «IPhone-6» русумли уяли алоқа телефон аппаратини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида, ушбу ҳудудда хизматни олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ашёвий далил билан қўлга олинган. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар ИИББ» хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «а» банди (ўғирлик, яъни жабрланувчиниг кийимидан мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш (киссавурлик) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Юлдашевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исми хар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яшнобод туманида бир аёлнинг «IPhone-6» телефонини ўғирлаган ўғри қўлга олинди