11:26 / 17.06.2017
6 978

Буюклар ўз ёрларига қандай мактуб йўллаган?

Буюклар ўз ёрларига қандай мактуб йўллаган?
Буюкларнинг ўз ёрларига йўллаган мактублари

Вольфганг Амадей Моцартдан – Констанцага

«Менинг суюкли, миттигина рафиқам, сен учун бир қанча топшириқларим бор.
Сендан ўтиниб сўрайман:

1) Тушкунликка тушиб қолма;
2) Соғлингни асра, баҳор елвизагидан эҳтиёт бўл;
3) Бир ўзинг сайрга чиқма, яхшиси умуман сайр қилма;
4) Сенга бўлган муҳаббатимга заррача ҳам шубҳанг бўлмасин. Ҳар сафар мактуб ёзганимда суратинг қаршимда туради;
5) Иккимизнинг ҳам номимизга доғ тушмасин, ҳар бир ишингга аҳамиятли бўл. Ташқи кўринишингга эътибор бер. Буларни сенга айтаётганимдан ранжима. Обрўмизга путур етмаслиги учун қайғураётганимдан мени кўпроқ севишинг керак, назаримда.
6) Сўзим якунида яна бир илтимосим, хатларингдаги маълумотларни тўлиқроқ тасвирласанг. Мен кетган кунимнинг эртасига қайним Хофер келдими ёки йўқми, шу ҳақида билмоқчиман. Ваъда берганидек тез-тез хабар олиб турибдими? Лангеслар йўқлаб туришибдими, ҳар замон? Портрет чизаётгандинг, ишларинг олдинга силжиб қолгандир? Аҳволларинг яхшими? Мана шулар мени ҳар қачонгидан кўпроқ қизиқтираяпти»

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Буюклар ўз ёрларига қандай мактуб йўллаган?