
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 9 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Самарқандга ташриф буюрган эди. Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашганди.
Маълум бўлишича, Антониу Гутерриш “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг “Шикоят, таклиф ва мулоҳазалар” дафтарчасига қайднома ёзиб қолдирган:
“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг жамоасига парвозимиз вақтида бизга кўрсатган меҳрибончилиги ва профессионал хизмати билан табриклайман. Ажойиб меҳмондўстлик, аъло даражадаги хизмат ва яратилган қулайлик учун миннатдормиз. Антониу Гутерриш”, деб ёзган БМТ Бош котиби.

Эслатиб ўтамиз, Гутерриш Ўзбекистонга ташрифи давомида Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бўлиб, Орол денгизини шахсан бориб кўрган эди.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар