17:10 / 22.06.2017
6 798

Сирдарёда давлат корхонаси раҳбари катта миқдорда пора олаётиб қўлга тушди!!!

Сирдарёда давлат корхонаси раҳбари катта миқдорда пора олаётиб қўлга тушди!!!
Ўзбекистон республикаси миллий хавфсизлик хизмати ходимлари давлат идораларини назорат этиш, айбдор деб топилган раҳбар лавозимли шахсларга қарши кескин кураш операцияларини давом эттиришяпти.

Бу гал улар Сирдарёдаги «Гулистондавсувмахсуспудрат» давлат корхонасини вақтинча бошқариб турган Ҳолиқ Деҳқонов ва шу корхонанинг собиқ раҳбари Нурбек Шўхбердиевни қўлга олишди. Улар «Т. А» исмли шахсдан жами 27 миллион сўм миқдорида пора олаётиб қўлга тушди.

Маълум бўлдики, бу икки ҳамтовоқ ўша пул эвазига пора берган шахсга корхонага тегишли экскаваторлардан ҳеч қандай ҳужжатсиз, расмий келишувларсиз фойдаланиб туриш ҳуқуқини беришган. Тергов давомида маълум бўлдики, бу икки шахс май-июн ойининг ўзида 50 миллион сўмдан ортиқроқ миқдорда пул ишлашга улгурган. Пулларнинг барчаси корхонага тегишли техника воситаларини ноқонуний тарзда бегоналарга ишлатиш учун бериш эвазига ўзлаштирилган.

Республика бош прокуратураси қошидаги департамент икки жиноятчига қарши республика жиноят мажмуасининг 167 моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда давлат корхонаси раҳбари катта миқдорда пора олаётиб қўлга тушди!!!