date
views 6 964

Турмушга чиқишни истамагани учун кафе официанткаси Москвада сўйиб ташланди…

Турмушга чиқишни истамагани учун кафе официанткаси Москвада сўйиб ташланди…
Россия тергов қўмитаси раҳбари катта ёрдамчиси Юлия Иванованинг гапига қараганда, бугун кундузи бир эркак таниш қизи официантка бўлиб ишлайдиган кафега кириб келган-у, қўлидаги пичоқ билан қизга жами тўққиз маротаба тиғ зарбасини йўллаган. Официантка ўша жойнинг ўзида жон берди. Қотил эса қўлга олинди. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, улар интернет орқали танишиб, ҳар куни смс хабарлар орқали тиллашишарди. Эркак кутилмаганда турмуш қуришни таклиф этган. Қиз эса ўзи яхши танимайдиган одам билан ҳаёт қура олмаслигини айтиб рад жавобини берган.

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Турмушга чиқишни истамагани учун кафе официанткаси Москвада сўйиб ташланди…