Фейсбукдаги «Водители ташкента» (DRIVERS.UZ) гуруҳида фойдаланувчи Баҳодир Азизов томонидан жойлаштирилган постда бугун Тошкент шаҳридаги «Ўрикзор» бозорида рўй берган бир воқеа ҳақида хабар берилмоқда.
Бозорга савдо учун келган она «Нексия» автомашинасида ўзининг икки фарзанди — 3 ва 5 ёшлар атрофидаги қизалоқларини эшикларни ёпиб қолдиради ва афтидан, улар ҳақида унутиб қўяди.
Бозорнинг машиналар автотураргоҳида ишловчи ходимлардан бири қизалоқларнинг машинада тинчгина ухлаб ётганига кўзи тушади, бироқ деразани чертганда улар реакция билдирмайди.
Бу ҳолатдан шубҳаланган ходим дарҳол милиция ва «тез ёрдам» чақиради, эшик очилиб, қизалоқлар чиқариб олиб, ўзига келтирилади. Бепарво она эса шундан кейин ҳам ярим соат ўтиб пайдо бўлади. Воқеа гувоҳлари онага танбеҳ бериб, ташланишади.
«Одамлар! Шундай вазиятларда эҳтиётроқ бўлинглар», деб тугатади пост эгаси ўз сўзларини.
Автомашина давлат рақамидан ҳайдовчи аёл Самарқанд вилоятидан эканлигини билиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?