10:29 / 25.06.2017
6 520

Собиқ эр юзлаб одамлар олдида хотинини чавақлаб ташлади

Собиқ эр юзлаб одамлар олдида хотинини чавақлаб ташлади
Кеча, 24 июнь куни Мексиканинг Юкатан штати Мерида шаҳрида бир аёл савдо марказида юзлаб инсонлар кўз ўнгида собиқ маъшуқаси томонидан ўлдирилди.

Полиция берган маълумотга кўра, қотил қизни Plaza Fiesta супермаркети ичида бўйнидан пичоқ тортиш йўли билан ўлдирган.

Маълум бўлишича, ажрашганига кўп вақт бўлмаган жуфтликнинг барча муаммоси эркак томонидан фарзандларига тўланадиган алимент пулидан келиб чиққан. Аёл собиқ эрига энди уни тинч қўйиши ва ўзига бошқа қаллиқ топганини айтган.

Бу сўзларни эшитиб, ғазаб отига минган эркак собиқ хотинини савдо марказигача кузатиб келади ва совуққонлик билан бўғзига пичоқ тортиб юборади.

Қотилликни амалга оширган жиноятчи қочишга уринади, аммо савдо маркази қўриқчилари томонидан ушланиб, хуқуқ-тартибот органларига топширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ эр юзлаб одамлар олдида хотинини чавақлаб ташлади