10:46 / 26.06.2017
6 549

Чилонзорда машина олиб беришни ваъда қилиб, 3 минг долларни қўлга киритган фирибгарлар ушланди

Чилонзорда машина олиб беришни ваъда қилиб, 3 минг долларни қўлга киритган фирибгарлар ушланди
2016 йил 27 ноябрь куни, Эргашев Жонибек Элботирович ва Махкамов Фаррух Махмаджоновичлар, Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро Икромов Равшан Саттаровичнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) ишончига кириб, унга аукцион орқали «Нексия-2» русумли автомашина олиб беришни ваъда қилиб, 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини алдов йўли билан қўлга киритганлар, деб хабар бермоқда Тошкент ИИББ.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чилонзорда машина олиб беришни ваъда қилиб, 3 минг долларни қўлга киритган фирибгарлар ушланди