14:44 / 27.06.2017
5 909

24 июнь куни Тошкентда қайд этилган 8 та ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

24 июнь куни Тошкентда қайд этилган 8 та ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди
Тошкент шаҳридаги чорраҳаларга кузатув камералари ўрнатилгандан сўнг автомобиллар ҳаракати нисбатан тартибга келди, ЙТҲлар сони ҳам борган сайин камаймоқда. Бироқ автоҳалокатлар натижасида яраланганлар, айниқса, ҳалок бўлганлар учраб турибди.

Жумладан, жорий йилнинг 24 июнь куни Тошкент шаҳрида 8 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Уларда 7 киши тан жароҳати олган, 1 нафари ҳалок бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2263 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 750 тасини қўпол турдаги, 7 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1012 та қоидабузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 468 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 544 тасини эса белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 24 июнь куни Тошкентда қайд этилган 8 та ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди