22:26 / 27.06.2017
8 545

Цензура Ўзбекистонда матбуот пайдо бўлгандан бошлаб юзага келган

Цензура Ўзбекистонда матбуот пайдо бўлгандан бошлаб юзага келган
“Туркистонда матбуот пайдо бўлиши билан цезура муассасаси ҳам юзага келди. Туркистон ўлкаси Россия империясининг бир қисми бўлгани учун бу ерда ҳам Россияда ўрнатилган цензура тизими амал қиларди”, деб ёзади олим Бойбўта Дўстқораев “Ўзбекистон журналистикаси тарихи” асарида.

В.Л.Львов-Рогачевскийнинг 1906 йилда чиққан “Печать и цензура” (“Матбуот ва цензура”) асарида маълумот берилишича, Россияда цензура расмий муассаса сифатида Екатерина II даврида юзага келган.

Собиқ совет даврида цензура деган бало бутун бошли оммавий ахборот воситаларининг энг биринчи душмани бўлган. Эркин сўз ва янги фикр “бўғиб” ушлаб турилган.

Ҳозирги кунга келиб, Ўзбекистондан цензура олиб ташланган бўлиб, Бош қомусимизда оммавий ахборот воситалари эркинлиги ҳамда цензурага йўл қўйилмаслиги қатъий белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунининг 2002 йилдаги янги таҳририда цензурага йўл қўйилмаслиги хусусида: “Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини цензура қилишга йўл қўйилмайди. Эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек, уларнинг матни ўзгартирилишини ёки бутунлай нашрдан олиб қолинишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”, деб ёзиб қўйилган.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Цензура Ўзбекистонда матбуот пайдо бўлгандан бошлаб юзага келган