Тошкентда турли ҳийла-найранглар билан одамларнинг ишончига кириб, улардан катта миқдордан пул олган фолбин аёл қўлга туширилди, деб ёзмоқда “Даракчи” нашри.
Масалан, тижорат билан шуғулланувчи аёл фолбинга учраб эри хиёнат қилаётгани, уни бу йўлдан қайтариб беришини сўрайди.
Қармоғига наҳанг балиқ илинганини сезган фолбин уни аврашга тушади: яқинда ўлиши, агар доллар олиб келса, пулнинг серия рақамига қараб дуо ўқиб қўйиши ва шу орқали уни ўлимдан қутқариб қолишини айтади. Шу тариқа фолбин ҳийла-найранг йўли билан тижоратчи аёлдан 5300 АҚШ доллари олади.
Фолбин, бундан ташқари, яна бошқа ватандошларни ҳам чув тушириб, катта миқдорда маблағ ундиради.
“Фолбиннинг фирибгарлик фаолиятида қонун ҳимоячилари томонидан чек қўйилди. Энди у жинояти учун қонун олдида жавоб беради”, дея маълум қилади жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани суди судьяси Зоир Камолов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?