
Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси Йўл-патрул хизмати инспектори қонуний фаолият юритаётган тадбиркорлардан товламачилик билан пора талаб қилди.
“Ҳуқуқ” нашри билдиришича, Қамчиқ довонидаги Хонобод халқаро ўтказиш пунктида навбатчилик қилаётган инспектор Тошкентдан 3 та “Исузу” юк машинасида кийим-кечак олиб келаётган тадбиркорларни текширган.
Юклар ҳужжати жойида бўлишига қарамай, ИИБ нозири ҳар бир машина учун 1000 доллардан пора талаб қилган, акс ҳолда жиноий иш очиш билан таҳдид қилган.
Ноилож қолган тадбиркорлар манзилга – Қўқонга етиб олгач, пулни етказишга рози бўлишган ва бу орада ИИБ ходимининг тамагирлиги ҳақида ҳуқуқ идораларига хабар беришган.
Исми ошкро этилмаган порахўр нозир жиноят устида қўлга олинган ва озодликдан маҳрум этилган.
Манба: 1news.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар