Тошкентда “24 000 сўмлик” яна бир фоҳишахона ёпилди

Тошкентда “24 000 сўмлик” яна бир фоҳишахона ёпилди
Жорий йилнинг 24 июнь куни тахминан соат 20:00 ларда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Орият” тадбири давомида яна бир фоҳишахона фаолиятига чек қўйилди.

Аниқланишича, Васякин Равиль Джамилевич Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 24.000 сўм пул эвазига фуқаро Э ва Н ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар