
Номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Навоий кўчасида жойлашган «Grand Mobile set» МЧЖ электроника дўконига кириб, 40 миллион сўмлик 33 та мобиль телефонларни олиб чиққан.
Шайхонтоҳур тумани ИИБ Тергов бўлимининг берган хабарига кўра, кузатув камераларининг воқеа вақтида ишлаб турган бўлишига қарамай, ўғри Навоий кўчаси 44 манзилида жойлашган дўкондан умумий қиймати 40 миллион сўм бўлган 33 та мобиль телефонларни олиб чиққан.
Тергов давомида керакли текширувлар ўтказилди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар