Видео: Чилилик жарроҳлар операция вақтида терма жамоа учрашувини томоша қилишди

Чилидаги шифохонлардан бирининг жарроҳлари шундоқ операция вақтида Конфедерация кубогининг Чили ва Португалия ўртасидаги яримфинал учрашувини томоша қилишди, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Интернетда учрашув қаҳрамонига айланган, Чили дарвозабони Клаудио Бравонинг пенальтилар сериясида тўпни қайтаришига шодланаётган шифокорлар видеоролиги пайдо бўлди. Ушбу ролик Чили жамиятида катта баҳс-мунозара келтириб чиқарди.
Жарроҳларнинг бу масъулиятсиз хатти-ҳаракатларини тафтиш қилиш ҳақидаги кўплаб мурожаатлардан кейин Чили ҳукумати жарроҳларни масъулиятсизликда айблади. Чили парламенти депутати Карла Рубилар шифокорлар барча мумкин бўлган меъёр ва қоидаларни бузишганини ва бу ҳолатни тергов қилиш лозимлигини айтган.
Учрашув эса Чилининг пенальтилар сериясидаги 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ва у финалга йўл олган. Пенальтилар сериясида Браво португалларнинг қаторасига 3 та тўпини қайтара олган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Интернетда учрашув қаҳрамонига айланган, Чили дарвозабони Клаудио Бравонинг пенальтилар сериясида тўпни қайтаришига шодланаётган шифокорлар видеоролиги пайдо бўлди. Ушбу ролик Чили жамиятида катта баҳс-мунозара келтириб чиқарди.
Жарроҳларнинг бу масъулиятсиз хатти-ҳаракатларини тафтиш қилиш ҳақидаги кўплаб мурожаатлардан кейин Чили ҳукумати жарроҳларни масъулиятсизликда айблади. Чили парламенти депутати Карла Рубилар шифокорлар барча мумкин бўлган меъёр ва қоидаларни бузишганини ва бу ҳолатни тергов қилиш лозимлигини айтган.
Учрашув эса Чилининг пенальтилар сериясидаги 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ва у финалга йўл олган. Пенальтилар сериясида Браво португалларнинг қаторасига 3 та тўпини қайтара олган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…