09:31 / 30.06.2017
7 750

Газ ва электр энергияни узиб қўйишда аҳолининг ижтимоий қатлами инобатга олинадими?

Газ ва электр энергияни узиб қўйишда аҳолининг ижтимоий қатлами инобатга олинадими?
Халқаро Пресс-клубнинг 28 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги сессияси табиий ресурсларни асраш, тежаш, коммунал тўловлар маданияти каби мавзуларга бағишланди. Сессияда Мажбурий ижро бюроси директори Б.Б.Қудратхўжаев, МИБ директорининг биринчи ўринбосари Ж.А.Арипов, Тошкент шаҳар бош имом хатиби А.Турсунов ва қатор экспертлар иштирок этишди.

"Кун.уз" мухбирининг хабар беришича, тадбир давомида журналистлар газ ёки электр энергиясини ўчиришдан аввал огоҳлантириш ишлари қандай олиб борилиши тўғрисида савол беришди. Шунингдек, уларни яна бир масала – яъни аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига қандай имтиёз ёки имкониятлар берилиши ҳам қизиқтирди.

Юқоридаги саволларга Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Бекзод Мавлонов қуйидагича жавоб берди:

“Электр энергияси ва газдан фойдаланган истеъмолчилар ўтган ой учун барча харажатларни тўлашга мажбур. Ҳар ойнинг 11 санасидан бошлаб, бюро ходимларида қарздорлар рўйхати мавжуд бўлади. Албатта, ўз вақтида тўланмаса, аввал истеъмолчига огоҳлантириш хати юборилади. Аҳолига беш кун ичида тўловларни тўлаш учун имконият берилади. Бу муддат қонунчиликда ҳам белгиланган”.

Шунингдек, Бекзод Мавлонов кам таъминланган, имконияти чекланган оилалар, ёрдамга муҳтож, ёлғиз оилаларнинг ҳам шарт-шароити инобатга олиниши, уларга нисбатан бирдан “узиш” чоралари кўрилмаслиги ва қарзни тўлашда ёрдам берилишини қайд этди.

“Бу масалада жамоатчилик, маҳалла институтлари ҳамжиҳатликда ишлаши ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш чораларини кўриши жуда муҳимдир”, - дея таъкидлади Бош прокуратура бошқарма бошлиғи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Газ ва электр энергияни узиб қўйишда аҳолининг ижтимоий қатлами инобатга олинадими?