“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Қурултойи ўз ишини якунлагани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Қурултой якунида Шавкат Мирзиёев “Камолот” ЁИҲ ўрнида ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқига Қаҳрамон Қуронбоевни раис этиб сайлаш таклифини берди. Делегатлар ушбу таклифни бир овоздан маъқуллашди, дея хабар берди ишончли манбаларимиз.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташкилий-кадрлар маласи бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Маълумот учун, Қаҳрамон Қуронбоев 1992 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.
Қаҳрамон Қуронбоев бунгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон миллий университети, “Камолот” ЁИҲ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат ва жамият қурилиши академиясида фаолият юритган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи