15:34 / 03.07.2017
7 484

Нукусда таксичилик қилувчи онахоннинг сурати Facebook`да оммалашди

Нукусда таксичилик қилувчи онахоннинг сурати Facebook`да оммалашди
Нукус шаҳрида шундай "таксист" онахон бор уни кўпчилик танийди. "Facebook" ижтимоий тармоғида ана шу такси ҳайдовчи онахоннинг расми анча оммалашиб кетди, деб ёзади “KRuz.uz”.

Ижтимоий тармоқларда Адил Худайбергенов исмли фойдаланувчи шундай изоҳ қолдирган: "Мени гоне қалада бекатнинг ёнидаги такси бекатидан шу онахон Тахиатошга олиб борди. Қойил қолдим. Икки ҳисса пул тўладим. Бундан 5-6 йил илгари. Бироқ унчалик кўп гапирмас экан".

Клара Алланиязова исмли фойдаланувчи эса: "Базар апа. Шу гоне қала марказидаги болалар боғчасининг эски раҳбари", дея такси ҳайдовчи онахоннинг шахсига аниқлик киритиб ўтган.

Зиуаддин Алланазаров эса сал бошқачароқ фикр қолдирди: "Генже опа Қадирова (агар адашмасам)".

"Бу опа жуда саҳий! Пулинг кам бўлса ҳам, "Яхши, беравер, мен бир бойиб кетай деб юрганим йўқ, қараб ўтирганча одамларга фойдам тегсин деб юрибман", деб кенг фейиллик кўрсатди", дея ёзган Рая Эрнашева.

Аллаяр Юсупофф ҳам уни мақтаб ўтган: "Шу аёлнинг таксисига 2 марта ўтирдим. Ҳақиқий Адреналин!!!"

Гулаим Нурумбетова эса бу онахонни танқид қилиб ўтган. "Ўз ёшига яраша уйида набираларини боқиб ўтирса бўлмасмикан бу кампир. Оиласини боқиб юрган таксичиларнинг нонига шерик бўлиб юрганча".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нукусда таксичилик қилувчи онахоннинг сурати Facebook`да оммалашди