Нега чивинлар баъзи инсонларни чақади-ю баъзиларни эса йўқ. Бунинг кўплаб фаразлари мавжуд. Тахминларга кўра, пивони хуш кўрувчи, тўладан келган одамлар карбонат ангидрид ва терни кўп ишлаб чиқаргани сабаб чивинларни ўзига жалб этади, деб ёзади Daryo.uz.
Нега чивинлар баъзи тоифадаги одамларга ҳужум қилади?
Аввало теримизга яқинлашган чивинлар нимани хоҳлашини билиб олишимиз керак Чивинларнинг фақатгина урғочиси чақишини биласизми? Улар насл қолдириши, тухумларини озиқлантириш учун сут эмизувчилар қони билан озиқланиши керак. Уларнинг барча турдаги эркаклари ўсимликлар билан озиқланиб, қон сўрмайди.
Урғочи чивинлар келажак насли учун энг яхши қонни танлайди. Маълум бўлишича, ҳар бир инсоннинг ўзига хос ҳиди бор. Чивинлар эса ўзлари учун идеал ҳид қандай «жаранглаши»ни билади. Чивинлар уни 30 метр наридан сеза олади.
Тасаввур қилинг, одам организмида 100 триллионга яқин микроблар мавжуд. Ушбу микроблар иммун тизимининг асосий қисми ҳисобланади, шунинг учун сувда тез-тез ювиниш чивинлар сизни чақмаслигида ёрдам бермайди.
Қон гуруҳи ҳам муҳим
Агарда чивинга сизнинг ҳидингиз ёқиб қолган бўлса, у сизни тинч қўймайди. Бундан ташқари, ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики чивинлар кўпроқ I қон гуруҳига эга инсонларни II қон гуруҳига эга инсонларга нисбатан икки баробар кўпроқ чақади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, 85 фоиз ҳолатда одамлар ўз қон гуруҳи орқали чивинларни жалб қилади.
Идeaл ҳид нима ўзи?
Бунда карбонат ангидрид ва тер ҳиди муҳим, бироқ тананинг ўзини ҳиди ҳам катта аҳамиятга эга.
Аниқланишича, сут кислотаси кўплаб чивин турларини ўзига жалб қилади. Пишлоқ, соя, ёгурт ёки тузланган сабзавотлар каби баъзи маҳсулотлар жисмоний фаоллик билан биргаликда тери юзасида сут кислотасининг кўп миқдорда ишлаб чиқарилишига олиб келади.
Мутлақо чивинлардан ҳоли бўлишнинг имконияти йўқ. Бизнинг қўлимиздан фақатгина эҳтиёт чораларини кўриш келади: терининг асосий қисмини кийим билан беркитиш, тонг отганда ва кечаси намлик юқори бўлганда кўчага чиқмаслик, ҳимоя кремлари ва ҳашоратларга қарши спрейлардан фойдаланиш. Лекин шунча ҳимояланганизга қарамай чивинлар сизни «севиш»дан тўхтамайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»