
Андижон вилояти миқёсида ўтказилаётган кенг қамровли “Қора дори-2017” тезкор-профилактика тадбирининг I-босқичи давомида Шаҳрихон тумани ИИБ туманда истиқомат қилувчи Р.А. исм-шарифли кишини (исм шарифлари ўзгартирилган) қўлга олди.
Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, Бўз туманидаги боғдорчилик хўжаликларидан бирида ишловчи шахс Шаҳрихон тумани ҳудудидаги “Тошкент-Андижон” “А-373” йўлида 3 дона полиэтилен қопларда бўлган жами оғирлиги 21 кг 160 грамм марихуана гиёҳванд моддаларини 1 млн сўмга сотаётган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов Департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар