Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ташаббуси билан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорликда таълим лойиҳаси ташкил этилди. Унда 60 нафар қизлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги CodeCraft дастурлаш курсларида 1 ой бепул таълим оладилар, деб ёзмоқда Uz24 сайти.
Дарслар 10 июль куни бошланади. Дарслар 15 кишилик 4 та гуруҳда икки соатдан ҳафтасига уч мартда ўтказилади. Лойиҳа иштирокчилари “Scratch” тилида дастурлаш ва “MIT App Inventor” платформасидаги “Android” мобил иловаларини яратишни ўрганадилар.
CodeСraft курслари раҳбари Нуриддин Нуримов шундай деди: “Мазкур қўшма лойиҳа қизларнинг салоҳиятини оширишга ва ахборот технологиялари соҳасида гендер тенгликни таъмирлашга қаратилган. Ҳозирда дастурлаш эркакларнинг касби деб қараладиган стереотип мавжуд. Қизлар ҳам яхши дастурчи бўлишлари ва эркак дастурчиларга рақобатчи бўлишлари мумкин”.
“Қизлар дастурлашни келажак касблари сифатида танласалар улар фойда кўрадилар. Масалан, турмуш қурганларидан сўнг ёки бола парвариш қилиш вақтида, улар уйларидан туриб буюртмаларни бажаришлари ва пул ишлашлари мумкин. Бу орқали улар оила бюджетига маблағ келтирадилар ва ўзларининг иқтисодий мустақиллигини таъминлайдилар”, - деди у.
2015 йилда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун “Codecraft” лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳанинг мақсади – болажонларнинг барча салоҳиятларини рўёбга чиқариб, компьютерда ижодий ишларни бажаришга ўргатишдир.
Ҳозирда лойиҳа доирасидаги дастурлаш курслари “Scratch” тилида ўтилиб, “MIT App Inventor” платформасидаги “Android” мобил иловалари асосида веб-сайтларни яратиш ўргатилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»