2017 йил 5 июль куни Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон ТИВ вазири Абдулазиз Комилов билан жонли эфирда мулоқот ташкил этилди.
Очиқ мулоқот давомида АҚШда яшовчи ўзбекистонлик Нодир Зокиров томонидан қуйидагича савол йўлланди:
“2009 йилдан бери Вашингтондаги Жаҳон банкида фаолият юритаман. Чет элда қонуний равишда ишлайдиган кўплаб фуқароларимиз элчихонага келиб ўз биометрик паспортларини алмаштирмоқчи бўлишганида улардан Ўзбекистон Ташқи миграция агентлигининг лицензияси талаб қилинади. Бу лицензияга эга бўлмай туриб, лекин хорижда қонуний асосда ишлаётган фуқаролар учун бу ишни, яъни овир ёки паспорт алиштиришни енгиллаштириш имкони борми?”
Мазкур мурожаатга Ташқи меҳнат миграция агентлиги раҳбари Хўжабаҳлил Асомов жавоб берди:
“Дарҳақиқат, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилги қарорига мувофиқ, фуқароларимизнинг чет элда ишлаши учун агентликдан лицензия олишлари талаб қилинади. Бироқ чет элда ишлайдиган дипломатлар, маъруза ўқишга борувчи ташкилот ходимлари ҳамда давлат келишувига асосан хорижда ишлайдиган фуқароларимиз бундан мустасно. Эндиликда 2017 йилнинг 3 мартидан бошлаб, лицензия олиш жараёни агентликнинг ўзида ташкил этилиб, ҳужжатни олиш муддати 30 иш кунидан 7 кунга қисқарди”.
Агентлик раҳбарининг қайд этишича, фуқаролардан мазкур жараён бўйича кўп мурожаатлар келиб тушганини инобатга олган ҳолда, ҳозирда лицензия олиш жараёнини онлайн режимга ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
“Бу борада керакли дастурлар ишлаб чиқилади. Эндиликда фуқароларимиз чет элдан туриб, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигидан рухсатнома олиш имконига эга бўлишади”, дея қўшимча қилди агентлик раҳбари. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»