Республиканинг барча туман ва шаҳарларида синов тариқасида 11 йиллик мажбурий ўрта таълим тизими жорий этилиши муносабати билан бўшайдиган коллежлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тегишли кенгашлари ихтиёрига беғараз ўтказилади. Бу Президентнинг 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, коллежлар негизида барча қулайликларга, жумладан, кутубхона ва китоб дўконига эга бўлган Ёшлар марказлари ва замонавий ёшлар кинотеатрлари, шунингдек, ёшларни, айниқса, уларнинг уюшмаган қисмини 6 ойгача бўлган муддатда касб-ҳунарга тўловсиз ўқитиш марказлари ташкил қилинади. Шу борадаги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Шунингдек, фармон билан қатор вазирлик ҳамда идораларга вилоятлар ва пойтахтда Ёшлар марказлари биноларини қуриш ва фойдаланишга топшириш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича дастур лойиҳасини тайёрлаш вазифаси топширилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди