7 520
Ҳаво ҳарорати +40 даражадан ошганда ишламаслик ёки ойлик иш ҳақи оширилиши керак эмасми?
Сўнгги вақтларда ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши кўпчиликни ташвишга солмоқда. Наинки, ташвишлантирмоқда, балки шу сабаб одамларнинг тоби қочмоқда. Бу борада Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳар бир абонентга огоҳлантирув хабарлари ҳам жўнатди. Аммо бу хабарга қулоқ солиб, ҳеч бир фуқаро ташқарига чиқмай, уйида ўтира олмайди. Одатдагидек, эрта тонгдан ишга, ўқишга ва яна бошқа машғулотларга йўл олади.
Аҳоли ўртасида “Ҳаво ҳарорати +40 даражадан ошганда ишламаслик ёки ойлик иш ҳақи оширилиши керак эмасми?”, деган саволлар туғилмоқда. Биз саволга жавоб излаш учун Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексини кўздан кечирдик. Кодекснинг 9-боб, 153-моддасида: “Табиий-иқлим ва турмуш шароитлари ноқулай бўлган жойларда меҳнат ҳақига район коэффициентлари ва устамалар белгиланади” , деб ёзиб қўйилган.
Масалага ойдинлик киритиш мақсадида, Ўзбекистон Руспубликаси Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлигига мурожаат қилишни лозим топдик. Вазирлик берган маълумотларга кўра, иссиқлик уришининг олдини олиш учун ишчи ходимнинг ҳимоя юзаси +45 даражадан ошмаслиги лозим. Бундай вазиятда ишхона ходимлар учун керакли шарт-шароитларни яратиб бериши керак бўлади. Масалан, кондиционерлар ўрнатиши, дам олиш учун махсус хоналар ташкил этиши, иссиқдан сақловчи махсус кийимлар бериши ва ҳоказо.
Шунингдек, қуйидаги шахслар учун иш вақти қисқартирилади:
- 18 ёшга тўлмаган ишчилар учун;
- I ва II гуруҳ ногирони ҳисобланган ишчилар учун;
- меҳнат шароити ноқулай жойларда ишловчилар учун;
- алоҳида иш тоифасида ишлайдиганлар учун;
- 3 ёшгача фарзанди бўлган оналар ва давлат бюджети томонидан молиялаштириладиган корхона ва ташкилот ишчилари учун.
Ноқулай шароитда ишловчи ишчилар учун қисқартирилган иш вақти бир ҳафтада 36 соатдан кўп бўлмаслиги лозим (ҳафтасига 4 соат кам). Бундан ташқари, мазкур ишчилар учун доимий меҳнат таътилига 3 кундан 24 кунгача қўшимча дам олиш кунлари қўшиб берилиши ҳам қонун томонидан белгилаб қўйилган.
Агарда иш берувчи ушбу қонунларга бўйсунмаса, нима қилиш керак?
Ўзбекистон Республикасининг 219-моддасига асосан, ишчи ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи шароитларда ишни бажаришдан бош тортиши мумкин. Буни қуйидагича амалга ошириш лозим:
Ишчи иш берувчиларга соғлиғи ва ҳаётига хавф солувчи меҳнат шароити тўғрисида маълумот бериши керак. Ушбу ҳолатда иш берувчи тегишли чора-тадбирлар кўриши шарт. Акс ҳолда, ишчи ишлашдан бош тортишга тўла ҳақли.
Аҳамият берган бўлсангиз, юқорида иссиқлик уришининг олдини олиш учун ишчи ходимнинг ҳимоя юзаси +45 даражадан ошмаслиги лозим, дедик. Яъни кўчада ҳарорат қандай бўлмасин, иш жойингиздаги ҳарорат +45 даражадан ошмаса бўлгани. Энди мурожаатга юзлансак, “Ҳаво ҳарорати +40 даражадан ошганда ишламаслик ёки ойлик иш ҳақи оширилиши керак эмасми?”. Минг афсус, кўчада ҳаво ҳарорати нафақат +40, балки +50 даражадан ошганда ҳам сиз ўз иш жойингизга етиб олишингиз шарт, азизлар.
Бундай об-ҳавода кондиционерсиз автобусларда юриш азобини бир тасаввур қилиб кўринг-чи? Бу масаланинг иккинчи томони. “Йўл азоби – гўр азоби”, дейишган ота-боболаримиз. Бундай иссиқда балки транспорт воситаларини кўпайтириш, шу билан бирга кондиционерлар билан таъминлаш керакмикан, нима дедингиз? Ҳар ҳолда аҳолининг барча қисмида ҳам кондиционери беминнат хизмат қиладиган автоуловлар ЙЎҚ!
Ким билсин, тез орада иш вақтини қисқартириш масаласида кўчадаги об-ҳаво ҳам эьтиборга олинар, бу бўйича ҳам бирор чора-тадбирлар кўрилар...
Манба: Qalampir.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди