13:33 / 08.07.2017
6 165

Стивен Ҳокинг Ер аҳолисини қўрқитувчи башорат қилмоқда

Стивен Ҳокинг Ер аҳолисини қўрқитувчи башорат қилмоқда
Ер сайёраси келажакда Венерага ўхшаб қолиши мумкин. Сайёрамизнинг фалокатига Америка президентининг иқлим бўйича Париж битимидан чиқиш қарори сабаб бўлиши эҳтимоли бор. Машҳур назариётчи олим Стивен Ҳокингга тегишли фикрларни Sof.uz сайти келтирмоқда.

“Биз шундай чегарага яқинлашмоқдамизки, ундан кейин глобал исишни ортга қайтариб бўлмайди. Трампнинг қарори Ерни ушбу чегарага олиб бориши мумкин, шундан сўнг Ер ҳарорати 250 даража бўлган ва олтингугурт кислотаси ёмғири ёғувчи Венерага ўхшаб қолади”, деди олим.

1 июнь куни АҚШ президенти Доналд Трамп амалдаги келишув “адолатсиз” бўлганлиги учун иқлим бўйича Париж битимидан чиқишини эълон қилган. Битимдан чиқиш жараёни тўрт йил вақтни олади. Карбонат ангидрид газининг атмосферага чиқарилишини камайтиришни тартибга солиш чора-тадбирларига оид ҳужжатга 195 давлат имзо чеккан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Стивен Ҳокинг Ер аҳолисини қўрқитувчи башорат қилмоқда