20:03 / 08.07.2017
27 138

Оила қурмаган йигит-қизлар ўқисин: Ўзингиз қандай бўлсангиз, худди шунақаси билан турмуш қурасиз! Ишонмайсизми?

Оила қурмаган йигит-қизлар ўқисин: Ўзингиз қандай бўлсангиз, худди шунақаси билан турмуш қурасиз! Ишонмайсизми?
Кеча бир дўстим суҳбатлашиб туриб, ажойиб бир эсдалиги билан бўлишди.
У Малайзияда таҳсил олиб юрган вақтида бир профессорнинг айтган насиҳатларини айтиб берди.
Менга бу бошқача таъсир қилди. Профессор қуйидагиларни айтган экан: “Ҳар ким ўзига лойиқ одам билан оила қуради: яхши бўлсангиз, жуфтингиз ҳам яхши бўлади, ёмон бўлсангиз, ёрингиз ҳам шундай бўлади. Бу Қуръони каримнинг ҳақиқати, ҳаёт қонунидир.

Аллоҳ таоло Китобида: “Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир”, деб айтган. Бу сўзнинг маъносини чуқур тушуна олмаганман. Вақт ўтгани сайин тушуниб, ҳайратда қолдим. Жуда кўп оилаларни сиртдан кузатдим, ўргандим. Яхши деб ўйлаган йигитнинг аёли ночор чиққанини кўрганда, юқорида зикр қилинган ояти кариманинг маъноси қани, деб ўйладим.
Бироқ, бироз вақт ўтганидан сўнг яхши деб ўйлаган йигитнинг қилиқлари чиқиб, биз ўйлагандек эмас эканини кўрдим. Шунга ўхшаш мисолларга кўп дуч келганидан сўнг, Аллоҳ таолонинг сўзлари ҳақиқат эканига ишончим комил бўлди. Менинг бўйдоқларга айтадиганарим: бўлажак ёринг қандай бўлишини истасанг, аввал ўзинг шунга лойиқ бўлишга ҳаракат қил. Илмли бўлишини истасанг ўзинг илм талабида бўл, одобли бўлишини хоҳласанг, ўз одобингга қараб қўй, тақволи бўлишини истасанг, ўзинг тақводорликни касб эт”.

Жуда фойдали насиҳатлар. Умуман олганда, юқорида зикр қилинган оятни, профессор сўзларидаги маънони олдинлари ҳам билсамда, бу сафар бошқача таъсирландим. Чуқур англагандек бўлдим. Мен бўлажак ёримнинг қандай бўлиши ҳақида кўп ўйлаб ташвишланмайман, аммо ўзимнинг қандай эканимга ташвишланаман. Сабаби Аллоҳ таолонинг менга насиб этадиган ёри яхшими ёки ёмон бўлиши ўзимга боғлиқ эканини тўлиқ тушунаман, ҳурматли аёллар, Ўз камчиликларимиз устида ишлаб, одоб-ахлоқимиз амалларимизни гўзал қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Аллоҳ таолодан бугуним кечагимдан, эртам бугунимдан яхши бўлишини сўрайман!


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оила қурмаган йигит-қизлар ўқисин: Ўзингиз қандай бўлсангиз, худди шунақаси билан турмуш қурасиз! Ишонмайсизми?