
Айни кунларда бутун Ўзбекистон бўйлаб жазирама кунлар ўтмоқда. Аввал хабар берганимиздек, об-ҳаво ўзининг тарихий максимумини такрорлаш арафасида. Мутахассислар бундай пайтларда, салқин жойларда, уйда ёки ишхонада бўлишни тавсия этишади.
Аммо касби туфайли жазирамани ҳам менсимай меҳнат қилаётган фидокор инсонлар учун об-ҳавонинг қандай келиши чикора иш. Ижтимоий тармоқларда ана шундай иссиқ кунда ўз ўрнини ташлаб кетмай, йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаётган инспекторнинг жонкуярлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди.
“Кўчада 50 даража иссиқ, аммо у бир соатдан бери ишламоқда. Бундай инспекторлар ҳурматга лойиқ”, - деб ёзади пост муаллифи.
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларнинг аксарияти мазкур инспекторнинг хатти-ҳаракатини олқишлашган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар