Трамп ҳарбий йигитнинг шамол учириб кетган фуражкасини кийгизиб қўйишга уринди (Видео)

  • 10 июль 2017, 17:32
  • 2 817
  • Жамият
  • Трамп ҳарбий йигитнинг шамол учириб кетган фуражкасини кийгизиб қўйишга уринди (Видео)
    АҚШ президенти Дональд Трамп ҳарбий хизматчи йигитнинг шамол учириб кетган фуражкасини ердан қолиб, кийгизиб қўйишга уринди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

    Дональд Трамп Мэриленд штатидаги Эндрюс ҳарбий базасидаги АҚШ пиёда қўшинлари Корпуси вертолёти бортига кўтарилаётганда, трап олдида турган ҳарбий хизматчининг фуражкасини шамол учириб кетганлигини кўрди. Трамп ерга тушган фуражкани олиб, уни йигитнинг бошига кийгизди. Бироқ кучли шамол оқибатида фуражка яна учиб кетди.

    Трамп эринмай ортига қайтиб, яна фуражкани олди ва йигитнинг елкасига урганча, бортга кўтарилди. Аскар йигит эса белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда ўрнидан қимирламади. Мазкур видео Америка ОАВларида чоп этилгач, ижтимоий тармоқларга тарқалди. Аксарият америкаликлар президентининг ҳаракатини қўллаб-қувватлади. Ҳаттоки Трамп билан ёмон муносабатда бўлган CNN ҳам уни мақтади.
    [media=https://youtu.be/hWWZickIDgk]

    » » Трамп ҳарбий йигитнинг шамол учириб кетган фуражкасини кийгизиб қўйишга уринди (Видео)