Ҳаётда шундай тақдирлар учрайдики, улар миллатидан, эътиқодидан ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар кишиларга ўрнак бўлишади. Улар яшаётган умр кўпчилик учун ҳайратланарли туюлса-да, аммо ҳақиқат гўё мана шу тақдирлар ёрдамида ўз аксини кўрсатгандек бўлади.
Куни кеча сайтимиз орқали эълон қилинган Дугинлар оиласида мана шундай тақдир эгалари истиқомат қилади. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек шаҳарчасида умргузаронлик қилаётган мазкур оилада 11 нафар фарзанд улғаймоқда. Улар 7 қиз ва 4 ўғил. Биринчи фарзанд 12 ёшда бўлса, кенжатой ҳали 1 ёшга ҳам тўлмаган. Аёлнинг тўнғичи 2004 йилда, иккинчи фарзанди 2005 йили, учинчиси эса 2006 йилда, барчалари ноябрь ойининг 18-санасида туғилган. Элла Дугинанинг турмуш ўртоғи хизмат сафари билан Россияга кетган. Қайнотаси эса қоровул бўлиб ишлайди.
39 яшар оила бекаси Элла Дугина ўз ҳаёти ҳақида гапирар экан шундай дейди: “Биз турмуш ўртоғим билан беш йил кўп қаватли уйда яшадик. Бу орада бирин-кетин болаларимиз дунёга келди. Шунда турмуш ўртоғим ҳовли сотиб олишни қасд қилди. Бунга сабаб у фарзандларимизни ерда меҳнат қилиб, қаттиқ ишларга чиниқиб, ҳақиқий меҳнатсевар инсонлар бўлиб етишишларини исташлигида эди”.
Элла Дугинанинг сўзларидан, унинг ҳаётдан рози, оиласини қаттиқ севиши, кўнгли пок инсон эканлигини шундоққина билиниб турар эди. На шикоятни, на бирор жойга ёрдам сўраб боришни ва на норозиликни билмаган бу аёл ҳаётдан ҳам, жамиятдан ҳам рози. Энди айтингчи, мана шу тақдир ҳар нарсадан нолийдиган, шукрни билмайдиган, доим қўрқув ва ваҳимада юрадиган, тирноқ остидан кир қидирадиган одамларга ўрнак бўла олмайдими?
Кун.uz таҳририяти ижодий жамоаси Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги, шунингдек, Президент девони ходимлари билан мазкур хонадонда бўлди. Оиладаги болажонларга турли совға-саломлар улашилди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»