7 965
Автомашинангизга «чиройли» номерларни 1 сентябрдан кимошди савдоси орқали харид қилишингиз мумкин
Ўзбекистонда автомобиллар учун чиройли давлат рақамларини олишда хорижий мамлакатлар тажрибалари қўлланилиши ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Республика ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Холматжон Сайдалиев журналистлар билан брифингда тез орада ушбу масалага ойдинлик киритувчи ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ҳақида гапириб ўтган эди.
Ниҳоят, ўша ҳужжат ишлаб чиқилиб, қабул қилинди — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги №ПҚ-3127-сонли қарори Президентнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2017 йилнинг 1 сентябридан автотранспорт воситаларининг қайд этиш давлат номерларидаги рақам ва ҳарфларини талаб этилган комбинацияга кўра тўловларнинг юқорироқ ставкаси бўйича танлаб олиш, жумладан, уларни кимошди савдоси (аукцион) орқали харид қилиш тартиби ўрнатилади.
Энди, ҳужжатга мувофиқ, бир ой ичида юқорироқ ставка бўйича номерларни танлаш тартиби ҳам ишлаб чиқилади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»