Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов Америка Қўшма Штатларидаги ўзбекистонликларга мурожаат қилган, деб хабар берди Кун нашри. У мурожаатини Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига инглиз тилида жойлаштирган. Қуйида унинг оригинали ва таржимасини келтирамиз.
Dear friends in USA,
As you may be aware that the President of Uzbekistan is visiting UN General Assembly on September. So why don’t we try to organize his meeting with the prominent uzbeks living there? For instance, it was a great experience for me meeting with our first president, while we were studying in USA in 1999. So I was thinking that if we could make something like this it would be an excellent memorable experience for our people living there as well.
For this, I need volunteers, who might help make the list of potential participants (full names, positions, contact info). If we could make a list with many prominent uzbeks living there (e.g. scientists, professors, doctors, businessmen, high officials at international organizations and other successful people as well as students), who might be interested in such a meeting, then I’ll try to report this idea to the Administration”.
“АҚШдаги қадрдон дўстлар,
Хабарингиз бўлса керак, Ўзбекистон Президенти сентябрь ойида (2017 йил) БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этади. Шундай экан, нима учун биз у ерда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар билан унинг (Президентнинг) учрашувини ташкил қилишга ҳаракат қилмайлик? Масалан, 1999 йили бизлар АҚШда таҳсил олаётганимизда Биринчи Президентимиз билан учрашувимиз ажойиб бўлган эди. Шундай экан, биз шунга ўхшаш учрашувни ташкил қила олганимизда, бу ўша ерда истиқомат қилиб келаётган фуқароларимиз учун ажойиб, ёдда қоладиган воқеа бўлар эди, деган фикрдаман.
Бунинг учун менга иштирокчилар рўйхатини шакллантиришда кўмак берадиган кўнгиллилар керак (исм-шарифлари, лавозими, алоқа қилиш учун маълумот). Агар биз мазкур учрашувга қизиқиш билдирган, у ерда яшаётган кўплаб таниқли ўзбеклар рўйхатини туза олсак (масалан, олимлар, профессорлар, докторлар, тадбиркорлар, халқаро ташкилотлардаги юқори лавозимли мулозимлар ва бошқа муваффақият қозонган ўзбеклар ва албатта талабалар), мен бу ҳақда Президент девонига маълум қилишга уриниб кўрар эдим”, — дейилади Шерзод Шерматов ташаббусида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”