Дунёдаги ҳар бир қиз турмушга чиқишни орзу қилади. Бироқ баъзи қизлар ташқи кўриниши чиройли, ўзи ақлли бўлса ҳам учрашувни тўйга қадар етказа олмайди. «Менга турмушга чиқинг!» жумласи улар учун орзу. Ёки таклиф қилишса ҳам турли сабаблар билан рад жавобини беришади. Бундай характерли қизлар кимлар эканлигини билишни истайсизми? Унда мақоламизни диққат билан ўқиб чиқинг.
1. Актриса
Уни қандай таниш мумкин? Бу аёлда жуда кўп ўзига тортадиган жиҳат ва сирлар бисёр. У доим ҳеч кимга ўхшамасликни орзу қилади, бирор ўзига хос қизнинг ролини топиб, яхши кўрган инсони кўз ўнгида ўшани ижро этиб беради. Маҳорат билан ижро этади. Самимийликдан йироқ.
Нега ундан қочишади? Ҳар нарсанинг чегараси бор. Йигитларнинг мияси тез-тез содир бўладиган ўзгариш ва кутилмаган воқеаларни ҳазм қилишга ихтисослашмаган. Эртами-кечми йигит севганининг носамимийлиги ва роль ижро этаётганини фаҳмлайди ҳамда ундан узоқлашишни бошлайди.
2. Ижодкор
Уни қандай таниш мумкин? Ундаги ижодийлик шедеврлар яратишида эмас, ўзгарувчан кайфиятида намоён бўлади. Мазкур аёлдаги хоҳиш ва қарашлар ҳар икки дақиқада ўзгариб туради, аниқ қарор қабул қила олмайди, шунинг учун уни тушунадиган жуфт керак. Акс ҳолда ҳаётидан норозилиги кучайиб кетади.
Нега ундан қочишади? Ёнида бундай қиз турган йигит эртаси нима бўлишини билмайди. Бу ҳол эса унинг асабий зўриқишига сабаб бўлиб, ортиқча хавотир ва тангликни келтириб чиқаради. Хавотир сабабини аниқлай олмаган йигит ўзи ҳақида «Ниманидир нотўғри қилдим», шекилли, деб ўйлай бошлайди.
3. Билимдон қиз
Уни қандай таниш мумкин? Бу қиз йигит кишининг характери, уларнинг нима исташини аниқ билади. У йигитларни ўзига қаратиш ва уни тутиб туриш чораларини жуда яхши ўзлаштирган. Унинг китоб жавонида оилавий муносабатлар ҳақидаги китоблар тиқилиб ётибди. Бошқа мавзуларда ҳам унинг ўз қарашлари мавжуд. Бир сўз билан айтганда, чинакам ақлли қиз.
Нега ундан қочишади? Ҳар нарсага ўз қарашлари бор қиз ташқи томондан юзаки кўринади. Уни юраксиз деб ўйлаш ҳам мумкин. Бу эса йигитларда қиз ҳақида салбий хулосалар пайдо қилади.
4. Кўнгли тўлмас ўрдакча
Уни қандай таниш мумкин? Унинг ҳаётида ҳамма нарса ёмон: ҳаёти оғир, қомати бесўнақай, карьераси ўхшамаган, об-ҳаво ҳам жуда ёмон. Кайфияти ёмонлиги барҳам топса, дарҳол йўқ жойдан тушкунлик ва беҳафсалалик уни қамраб олади. Бу кайфият билан ҳаётида бирор-бир ўзгариш қилишга қодир эмас.
Нега ундан қочишади? Йигитлар — ҳимоячи, руҳшунос эмас. Ҳар доим қиз унга ҳаётидан нолий бошласа, ўзини жабрдийда қилиб кўрсатса, бу кайфиятни юқтириб олмаслик учун ундан иложи борича қочишга ҳаракат қилади.
5. Турмушга чиқиш фикрига ёпишиб олган қиз
Уни қандай таниш мумкин? ҳаётдаги ягона мақсади — турмушга чиқиш. Бу аёл доимий изланишда, чунки у аллақачон бунга ўзини тайёрлаб бўлган: тўйининг ҳар бир дақиқасидан тортиб, турмуш ўртоғи эга бўлиши керак бўлган хислатларгача. Фақат ўша идеал йигит топилмай турибди-да. Топилмади ҳам! Ахир ҳаётда бундай идеал йигит бўлиши амри маҳол. Учрашувга чиқса ҳам дарду фикри эрга тегиш бўлади.
Нега ундан қочишади? Ҳеч ким бирор инсоннинг тасаввур маҳсулигина бўлишни истамайди. Айниқса, ипидан-игнасигача ўйлаб қўйилган тўйда куёв ролини ижро этишни хоҳламайди. Бу уларда ноқулайлик туғдиради ва иложи борича «илинмаслик»ка ҳаракат қилади.
6. Мустақил
Уни қандай таниш мумкин? Ёлғизлик бу аёлларни ташвишга солмайди. Агар севадиган инсон пайдо бўлса — ажойиб, пайдо бўлмаса — ҳечқиси йўқ, усиз ҳам яшайверади. Кўнглининг туб-тубидан у турмуш ўртоғини ҳар кун кўриб туриш бир вақтлар ўзининг ҳам жонига тегишини тан олади. Бирор яхши йигит топилганда эса балки, бундан ҳам яхшироғи учраб қолар, деган фикрга боради.
Нега ундан қочишади? Йигит доим идеал инсон талабларига муносиб ҳаракат қилишдан чарчайди. Уни шу ҳолича қабул қилишларини истайди. Ҳаётда мавжуд бўлмаган рақобатчилар билан солиштиришлар тинкасини қуритади. Ҳар доим шу ҳолимда ҳам яхши яшаяпман, дейдиган қиз билан муносабат ўрнатишдан нима наф?!
7. Қор маликаси
Уни қандай таниш мумкин? Уни турмушга чиқишга кўндириш у ёқда турсин, учрашувга чиқаришнинг ўзи муаммо. Агар учрашувга чиққан тақдирда ҳам йигит билан тўғри муомала қила олмайди. Унинг фикрича, йигит киши ҳаммасини ўзи қилиши керак. Ҳатто қиз уйда ўтириб, ҳеч қайси компанияга қўшилмаса ҳам уни қидириб, кўнглини забт этиши лозим.
Нега ундан қочишади? Бундай хатти-ҳаракат, ҳадеб учрашувлар ташкил этавериш йигит киши учун муаммога айланади. Бундан ташқари, қизнинг ўз чиройига ишонмаслиги, куёвларни қўрқитиб қўяди. Ҳадеб кимнингдир бўйнига осилиш ҳам ярамайди, бироқ ҳаддан ташқари бефарқлик ҳам муносабат ўрнатишга халал беради.
8. Уйдан кўчага чиқмайдиган қиз
Уни қандай таниш мумкин? Бутун ҳаёти иш ва уй ўртасида ўтиб кетади. Ишида тузук йигитлар йўқ, кўчада ҳеч ким у билан танишишни истамайди, бундан шундай хулоса келиб чиқадики, муносиб йигит қаердадир бор, фақат унинг йўналиши қизники билан тўғри келмаяпти.
Нега ундан қочишади? Ташвишлар унинг кўзидаги нурни сўндириб қўяди, чарчаган нигоҳ эса йигитларни ўзига мафтун эта олмайди. Ўзингизни бироз эркин қўйиб, янгидан-янги инсонлар билан танишинг. Ҳеч бўлмаса, ишга бориш йўлида. Балки, сизга ёқадиган йигит шундоққина ёнингиздадир.
9. Севимли она
Уни қандай таниш мумкин? Бундай қиз севган йигити иссиқ кийиндими, аҳволи, кайфияти яхшими — доим билиб туриши керак. Бир кунда жуда кўп марта қўнғироқ қилади, тушликка нима еганингизни сўрайди. Агар газли сув ичмоқчи бўлсангиз ҳам унинг зарарлари хусусида бир тонна факт қалаштириши мумкин. Ундан кўра кислородли коктейл ичинг, деб маслаҳат беради.
Нега ундан қочишади? Йигитлар учун битта онанинг ўзи етарли, иккинчиси керак эмас. Айниқса, бу она севган қизи кўринишида бўлса… У бир вақтлар эркатой ўғил эди, ҳозир эса чинакам эркакка айланган.
10. Ҳеч нимага қизиқмайдиган қиз
Уни қандай таниш мумкин? Бундай қизнинг ўзига хос қизиқишлари мавжуд эмас, ҳаётдан мақсади ҳам йўқ. Улар қаерга етакласа, ўша ерга кетаверишади. Ўз фикрига эгалик нималигини билмайди.
Нега ундан қочишади? Йигитлар мураккаб муносабатлардан кейин ҳам унга меҳр кўрсата оладиган қизни орзу қилади. Зерикиш бир зумда келади. Чунки бу хил характерли қиз тезда жонга тегади.
Озода ҲАЛИМОВА тайёрлади.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди