
Россиялик Евгений Қаюмов Emirates авиакомпаниясининг биринчи класс рейсида саёҳатга чиққан эди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Самолёт Дубай аэропортига қўнганидан кейин у бокалда қолган шампан виносини қайтариб шишага қуяётган стюардессани смартфонига видеога олди. Евгений Қаюмов мазкур ҳолат юзасидан авиакомпанияга шикоят ариза ёзди.
Воқеа акс этган видеони эса Инстаграм саҳифасига жойлаштирди. Видеога изоҳ ёзган баъзи бир фойдаланувчилар бу жараён парвоз вақтида ичиб улгурилмаган ичимликларни утилизация қилиш ишлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
[media=https://youtu.be/YsTk0j3OVDQ] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар