21:59 / 14.07.2017
11 086

Тошкентдаги яна бир туман ҳокими ишдан кетди

Тошкентдаги яна бир туман ҳокими ишдан кетди
Тошкент шаҳридаги яна бир туман ҳокими ўзгарди. Шайхонтоҳур тумани ҳокими Ойбек Миртемиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.

У 2016 йилнинг октябридан буён туманга раҳбарлик қилиб келаётганди.
Тошкент шаҳри ҳокимияти матбуот хизматининг хабар беришича, 14 июлдан бошлаб Шайхонтоҳур туманига Одилхон Рустамов ҳокимлик қилади.

Одилхон Рустамов 2016 йилдан буён «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компаниясига раҳбарлик қилиб келган, шу ой бошида унинг ўрнига «Ўзавтосаноат» компанияси раиси ўринбосари Тоҳир Жалилов тайинланганди.

Одилхон Рустамов 1993 йилдан солиқ тизимида фаолият юритиб келган. 2001—2005 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор, Учтепа туманлари давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 2005—2009 йилларда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Хоразм ва Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармалари бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

2009 йил март ойидан бери Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тошкент шаҳрида 11 туман бўлиб, апрель ойида уларнинг еттитасига янги ҳоким тайинланганди. Аввалига Юнусобод ва Чилонзор туманларига Бахтиёр Абдусаматов ҳамда Даврон Ҳидоятов раҳбарлар этиб тайинланганди. Кўп вақт ўтмасдан Сергели, Яшнобод, Миробод ва Учтепа туманларида ҳокимлар ўзгарди. Апрель ойи охирида эса Олмазор тумани ҳокими ишдан олинганди.

Айни вақтда Тошкентнинг Шавкат Мирзиёев Президентликка киришганидан кейинги даврда ҳокими алмашмаган икки тумани қолди. Булар Яккасарой тумани ҳокими Сарвар Маҳаметов ва Бектемир тумани ҳокими Шопўлат Асқаровдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги яна бир туман ҳокими ишдан кетди