Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 12 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга депутатлар бир қатор таклифлар билан чиқишди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров иккита таклиф билан чиқди. Депутатнинг биринчи таклифи мактабгача таълим муассасаларини янада ислоҳ қилиш ҳақида бўлди. Яъни, мамлакатимизда мактабгача ёшдаги болаларнинг ўртача 26 фоизи мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган. Бу кўрсаткич баъзи ҳудудларда 3-4 фоизни ташкил этади. Шунинг учун “Таълим тўғрисида”ги қонунни қайта кўриб чиқиш вақти келган.
Депутатнинг иккинчи таклифи сиёсий партияларнинг қошида ўқув марказларини очиш тўғрисида бўлди. Ушбу марказлар партияларнинг кадрлар масаласи ҳамда уларнинг фаолияти янада самарали бўлишида ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Тўлқин Абдусатторов муаммолар ечимига оид таклиф билан чиқди.
Унинг айтишича, мамлакатимизда фуқаролар томонидан йўлланаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга ечими билан шуғулланувчи тизим ишлаб чиқилган. Президент виртуал қабулхонаси халқ томнидан йўлланган ҳар бир мурожаатни ўрганиб чиқмоқда. Шу билан бирга, муаммоларнинг ечими бўйича таклиф ва мулоҳазаларни қабул қилувчи сайтни ишга тушириш фойдадан холи эмас. Бундай тажриба ривожланган мамлакатларда йўлга қўйилган бўлиб, фуқаролар томонидан йўлланаётган мулоҳазалар мунтазам ўрганиб борилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди