13:12 / 16.07.2017
4 912

Тошкентлик сайёҳ Саратовдан Қримгача қўлбола солда сузиб борди

Тошкентлик сайёҳ Саратовдан Қримгача қўлбола солда сузиб борди
Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Қрим бошқармаси чегарачилари 12 июль куни Керчь бўғози бўйлаб қўлбола солда ҳаракатланишга уринган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда «Repost.uz»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Қоидабузар «Кавказ» порти томонидан ҳаракатлангани ва чегарачилар уни шу ерда пайқагани билдирилмоқда. Тошкент шаҳрида туғилиб-ўсган 53 ёшли эркак қўлбола солдан фойдаланиб, Саратов вилоятидан Ставрополь ва Кубань орқали Қримгача сузиб борган.

Эркакнинг айтишича, у 2012 йилда ўзини эркин сайёҳ сифатида синаб кўришга қарор қилган, ҳатто яшаш жойидан рўйхатдан чиқариш бўйича паспорт столига ариза ҳам берган. У ҳаракатландиган сол эса тахта, пластик идишлар ва арқондан ясалган.

Тошкентлик сайёҳнинг омади чопди: у огоҳлантириш билан қутулиб қолди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентлик сайёҳ Саратовдан Қримгача қўлбола солда сузиб борди