14:25 / 16.07.2017
8 221

Мирободда уйида фоҳишахона сақлаган эркак ушланди

Мирободда уйида фоҳишахона сақлаган эркак ушланди
2017 йилнинг 11 июль куни тахминан соат 20:30ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Лихошерстный Евгений Владимирович, Миробод тумани, Г.Алиев кўчаси, 204-уй, 37-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 40.000 сўм пул эвазига фуқаро «Д» ва «Е» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида маълум қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирободда уйида фоҳишахона сақлаган эркак ушланди