07:41 / 17.07.2017
5 868

Краснодарлик судья қизининг тўйига 2 млн доллар сарфлади

Краснодарлик судья қизининг тўйига 2 млн доллар сарфлади
Россиянинг Краснодар ўлкаси судьяси Елена Хахалева қизининг тўйини уюштириб, унга 2 миллион доллар таклиф қилди. Бу ҳақда маҳаллий адвокат Сергей Жорин Instagram орқали маълум қилди.

«Ҳафтасига саккиз соатдан ойига 20 минг рубль учун ишлаб юрганлар кўриб қўйинг. Амалдаги қонунчиликка таяниб Краснодар ўлкасида ҳақиқатни ҳимоя қилишга уринаётган ҳамкасблар, кўриб қўйинг», — деб ёзди у.

«Рен ТВ» тўй видеоларини эълон қилди. Кадрлардан маълум бўлишича, тўйга хонандалар Николай Басков ва Валерий Меладзе келган.

Шунингдек, видеода кўринмаган бўлса ҳам, маросимга қўшиқчи Вера Брежнева келгани айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Краснодарлик судья қизининг тўйига 2 млн доллар сарфлади