7 467
Мактабда ўқишни давом эттириш ёки касб-ҳунар коллежига ўтиш ўқувчининг ихтиёрида — Президент
Президент 11 йиллик мактабларда ўқув дастурларини пухта ишлаб чиқиш, уларни сифатли адабиётлар билан таъминлашга топшириқ берди, деб ёзмоқда Газета.uz сайти.
Мактабда ўқишни давом эттириш ёки касб-ҳунар коллежига ўтиш ўқувчининг ихтиёрида. Ўзи танласин, муҳими, уларни тарбияли, ота-онасини ҳурмат қиладиган, ватанпарвар қилиб вояга етказишимиз керак, деди Шавкат Мирзиёев.
Шанба куни Тошкентнинг Юнусобод туманига ташрифи жараёнида давлат раҳбари мамлакатда 11 йиллик мактаб таълимини ташкил этиш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Тақдимот Юнусобод туманининг «Исломобод» маҳалласидаги Юнусобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди, деб хабар қилди ЎзА.
«Юртимиздан дунё илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган буюк мутафаккирлар етишиб чиққан. Ёшларимизни уларга муносиб маърифатли, илмли қилиб тарбиялашимиз лозим», — деди Президент. Унинг сўзларига кўра, бунда мактаб тарбияси алоҳида ўрин тутади. Мактабда ўқувчи маълум муҳитда шаклланади. Ўқитувчи ва ота-онасининг доимий назоратида бўлади. Мактабдан сўнг коллеж ёки лицейда — бошқа муҳит. Шунинг учун ота-оналар, кенг жамоатчилик фикри, таклифи асосида 11 йиллик мактаб таълими қайта йўлга қўйилмоқда.
Тақдимотда 11 йиллик мактабларда ўқув дастурларини пухта ишлаб чиқиш, уларни сифатли адабиётлар билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Ўқувчилар мактаб қошида ёки яқин атрофдаги касб-ҳунар коллежида ташкил этиладиган ўқув ишлаб-чиқариш мажмуаларида ҳафтасига бир марта турли мутахассисликларни ўрганиш имкониятига эга бўлади.
Исломобод маҳалласида 3 минг 165 аҳоли истиқомат қилади. Лекин маҳалла ҳудудида мактаб йўқ. Ёшлар бошқа маҳаллалардаги мактабларга қатнашга мажбур. Учрашувда маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳудуддаги Юнусобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежини 11 йиллик мактабга айлантириш таклифини билдирди. Президент ушбу таклифни кўриб чиқиш учун мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Давлат раҳбарига 11 йиллик мактаб таълими, Мудофаа вазирлиги ҳузурида «Темурбеклар мактаби"ни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Президент шу ерда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бир гуруҳ фаоллари билан учрашди. Унда истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уй-жой билан таъминлаш, пойтахтимизда ёш композиторлар уйини ташкил этиш ва бошқа масалалар ҳақида сўз борди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин