7 330
Тошкентда вояга етмаган шахс томонидан олиб қочилган Cobalt бордюрга урилган ҳолда топилди
Тошкент шаҳрида вояга етмаган шахснинг машина олиб қочиши билан боғлиқ жиноят фош этилди. Бу ҳақда ИИВ расмий сайтига таяниб Дарё хабар берди.
«9 июль куни соат 22:20 дан 10 июль куни соат 03:30 ларгача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс томонидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани D20/2-уй олдида калити ичида қаровсиз қолдирилган, шу уйда яшовчи, 1983 йилда туғилган А.Д. га тегишли Cobalt русумли автомобиль олиб қочилган», — дейилади хабарномада.
Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида автомобиль Учтепа тумани, 11-мавзе, 2-уйда жойлашган «Малиш» дўкони қаршисида бетон бордюрга урилган ҳолда топилди. Номаълум шахс автомобиль салонидаги 400 минг сўм пул маблағларини олиб, воқеа жойида автомобилни ташлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган Ю.Ғ. содир этганлиги аниқланиб, у 12 июль куни ушланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди