19:30 / 21.07.2017
9 845

12 ёшли қизнинг танасини дарахт пўстлоғи қопламоқда

12 ёшли қизнинг танасини дарахт пўстлоғи қопламоқда
Бангладешлик 12 ёшли қизнинг бу суратлари кишини ҳайратга солиши табиий. Гап шундаки, Муктамони исмли қиз “дарахт синдроми”га чалинган.

Қизнинг танаси кундан-кунга ишиб, териси дарахт пўстлоғини эслатувчи қоплама билан тўлмоқда. Шифокорлар қизда касаллик тез тарқалаётганини хулоса қилишган.

Муктамони кучли оғриқдан азият чекади. Ҳозирда унинг ўнг қўли ва кўкрак қафасининг бир қисми дарахт пўстлоғи билан қопланган.

Шифокорлар зарурий барча чораларни кўришаётган бўлишса-да, қизнинг саломатлиги келажакда яхшиланиши борасида умид билдира олишмаяпти.

“Дарахт синдроми” камдан-кам учрайдиган оғир касаллик ҳисобаланади. Бундай хасталик дунёда 15 кишининг ўлимига сабаб бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 12 ёшли қизнинг танасини дарахт пўстлоғи қопламоқда