
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 6 март куни Туркманистон Республикасига ташрифи доирасида Президент Гурбангули Бердимуҳаммедов билан учрашиб, Халқаро Ахалтеки отлари мажмуаси билан танишган эдилар. Ўшанда Туркманистон Президенти Ўзбекистон раҳбарига зотдор от совға қилган эди.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ўзбегим отлари” от заводи фаолияти билан танишар экан, “Ўзбегим отлари” заводида Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан совға қилинган “Дўстхон” лақабли зотдор от йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Шунингдек, от заводи ҳудудида зотдор отларни кўпайтириш, соҳада наслчилик ишларини яхшилашга қаратилган истиқболли лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар