Давлатимиз раҳбари Паркент тумани Гулистон маҳалласида яшовчи Аминжон ота Муҳаммаджоновнинг боғида бўлди.
74 ёшни қаршилаган Аминжон бобо умр йўлдоши Ихтибор момо билан беш фарзандни тарбиялаб, вояга етказган. Фарзандларининг барчаси олий маълумотли. Нуронийлар бугун 14 невара, 3 эвараси ардоғида.
Аминжон ота фарзандлари билан "Зуҳра она плюс" хусусий корхонасини ташкил этган. Маҳалладаги қарийб 3 гектар ерда манзарали дарахтлар ва буталар экиб, боғ яратган.
Шавкат Мирзиёев боғни кириб кўрди. Шундай ажойиб боғ яратгани, хориждан кўчатлар олиб келиб, юртимиз шароитида кўпайтираётгани учун Аминжон бобога миннатдорлик билдирди, деб ёзади ЎзА.
Одамнинг қўли гул дегани мана шу, деди давлатимиз раҳбари. Бу боғ Ватанни севишнинг, меҳнатсеварликнинг яққол намунаси. Отахоннинг тажрибасини ўрганиш, одамларга ибрат қилиб кўрсатиш керак. Бу киши қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таълим муассасаларида дарс берсин, одамлар келиб бу ишларни ўргансин.
Президентимиз боғда маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди.
Давлатимиз сиёсатининг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси, Тошкент вилоятини ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган режалар ҳақида сўз юритилди.
Нуронийлар халқ билан мулоқот қилиб, инсон манфаатларини таъминлашда шахсан намуна бўлаётгани, Тошкент вилоятини ривожлантириш, одамлар турмуш фаровонлигини оширишга қаратаётган эътибори учун Президентимизга миннатдорлик билдирди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди