17:07 / 23.07.2017
9 288

Солиқ тизими тўлиқ ўзгарадиган бўлди

Солиқ тизими тўлиқ ўзгарадиган бўлди
Ўзбекистонда Давлат солиқ қўмитасида ўзгаришлар кутилмоқда.

«Кун» манбалари берган маълумотларга кўра, республика президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселекторда Солиқ тизими тўла ўзгариши ҳақида маълум қилган.

Эндиликда, Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги бўлинмаларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Шунингдек, қўмита ўз фаолиятини Бош прокуратура таркибида давом эттириши мумкинлиги ҳам айтилган.

Тегишли қарорда қўмитанинг кейинги тақдирига ойдинлик киритилади.

Август ойидан қўмитанинг мустақил фискал тизим сифатидаги фаолияти тўхтатилиши айтилган.

Ҳозирда туман солиқ инспекциялари ходимлари Бош прокуратура қошида ташкил этилган мажбурий ижро этиш бюросига ўтказилмоқда. Бюрога қўмитанинг солиқ тушумларини йиғиш ваколатлари ўтади.

Мутахассислар бу янги ўзгариш солиқ-бюджет сиёсати самарадорлигини оширишига ишонч билдиришган. Улар дунё тажрибасида солиқ қўмитаси Молия вазирлигининг бир структураси эканини келтиришмоқда (мисол сифатида Япония) ва бундай тизим солиқ-бюджет сиёсатини самаралироқ қилишини таъкидлашмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ тизими тўлиқ ўзгарадиган бўлди