
2017 йилнинг 18 июль куни тахминан соат 01:20ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Исаходжаев Алишер Учкунович, Миробод тумани, 3-берк Мехржон кўчаси, 8-уйда фоҳишахона сақлаб, 45.000 сўм пул эвазига фуқаро «С» ва «Д» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар тарқатмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар